Дам олиш масканлари
ХОРАЗМ
Бухоро

Дам олиш масканлари
ХОРАЗМ
Бухоро
  • Саёхат блоги
  • Мехмонхона

«Naqshbandi Tourism Festival–2019» халқаро фестивали давом этмоқда

1 ноябрь куни Бухоро вилоятида «Naqshbandi Tourism Festival–2019» халқаро фестивали доирасидаги зиёратларнинг иккинчи куни бўлиб ўтди. Меҳмонлар дастлаб Абдухолиқ Ғиждувоний мажмуасини зиёрат қилдилар. Сўнгра Нақшбандия тариқатининг йирик намоёндалари бўлган Хожа Ориф Ревгарий ва Маҳмуд Анжир Фағнавийларнинг зиёратида бўлдилар. Ориф Ревгарий мажмуасидаги жомеъ масжидда Жума намозини ўқидилар.

Афшона қишлоғида жойлашган Абу Али Ибн Сино номидаги музейи ушбу кунги зиёратларнинг сўнггиси бўлди. Меҳмонлар музейда Абу Али Ибн Синонинг илмий фаолиятлари ва тиббиётга оид асори-атиқалар билан танишдилар.

Меҳмонларнинг фестивал доирасидаги Бухоро бўйлаб зиёратлари бугун ҳам давом этади.

Бизни кузатиб боринг.

Фотолавхалар

UZBEKISTAN WEATHER