Ўзбекистон тарихи

Гўри Амир ёдгорлиги
XIV асрда Амир Темур Томонидан қурилган. Хилхонага Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Мирсайид Барака, Муҳаммад Султон ва бошқа темурийлар дафн этилган.

Регистон майдони
Регистон майдони Улуғбек (XV аср), Шердор ва Тилла-кори (XVII аср) мадрасаларидан иборат. Регистон майдони  ЮНEСКОнинг бутунжаҳон ёдгорликлари рўйхатига киритилган.

Имом ал-Бухорий зиёратгоҳи
Зиёратгоҳ муҳаддислар султони, Жомеъ ас-саҳиҳ, ал-Адаб ал-муфрад каби асарлар соҳиби Абу Абдуллоҳ Муҳааммад ибн Исмоил ал-Бухорий раҳматуллоҳи алайҳ шахсияти билан боғлиқ. Зиёратгоҳ Самарқанд вилоятининг Ҳартанг қишлоғида жойлашган. XVI асрда қурилган.

Имом Мотуридий зиёратгоҳи
Зиёратгоҳ 2000 йили Чокардиза қабристони ҳудудида калом илмининг мотуридия оқими асосчиси Муҳаммад ибн Маҳмуд ал-Ханафий ал-Мотуридийга бағишлаб бунёд этилган.

Афросиёб – Самарқанд шаҳар тарихи музейи
Музей Афросиёб шаҳарчасида 1970 йили ташкил этилган. Унда Сўғднинг милоддан аввалги VIII-VII асрлардан милодий VII-VIII асрларгача бўлган тарихи ёритилган.

Махдуми Аъзам зиёратгоҳи
Даҳбеддаги «Махдуми Аъзам» масжиди Саййид Аҳмад Хожа Косоний номи билан боғлиқ. Бу зиёратгоҳ XVII асрда қурилган.

Мирзо Улуғбек расадхонаси ва музейи
Мирзо Улуғбек томонидан XV аср Кўҳак тепалигида расадхона қурилган. Самарқанддаги Мирзо Улуғбек шахси билан боғлиқ музей 1964 йилда ташкил этилган.

Сароймулкхоним мажмуаси
Зиёртгоҳ Амир Темурнинг маликаси Сароймулкхоним (“Бибихоним”) номи билан боғлиқ. Мажмуа XV асрда қурилган.

Хўжа Аҳрори Валий
Хўжа Аҳрор Валий меъморий ёдгорлиги XV асрга мансуб. Зиёратгоҳ мадраса, масжид, минора ҳамда ҳовуздан иборат.

Ҳазрати Хизр масжиди
VIII асрда Қутайба ибн Муслим томонидан Самарқандда бунёд этилган илк мусулмон масжиди.

Чорсу
Чорсу - Самарқанд шаҳрининг марказий қисмида жойлашган тарихий ёдгорлик биноси. ХIV аср охирида қурилган. ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган.

Шоҳи Зинда мажмуаси
Шоҳи Зинда саҳобий, Пайғамбармиз Муҳаммад (с.а.в)нинг амакилари Аббоснинг ўғли Қусам ибн Аббос (р.а) номи билан боғлиқ. Қусам ибн Аббос (р.а) шу ерга дафн этилган. Обида ХI асрда қурилган. Мажмуанинг кириш қисмида Мирзо Улуғбек томонидан XV асрда қурилган масжид мавжуд.

Ичан қалъа
Ичан-қалъа Хивадаги очиқ осмон остидаги музей бўлиб, 54 та мадраса, масжид, зиёратгоҳлар мажмуасидир. 1990 йили ЮНЕСКОнинг бутунжаҳон маданий мерослар рўйхатига киритилган. 1997 йилда Хива шаҳрининг 2500 йиллик юбилейи нишонланди.

Хоразм Маъмун академияси
Хоразмшоҳ Маъмун томонидан  1004 йили кўҳна Урганчда «Дор ул-ҳикма ва маориф» номини олган илмий муассаса. 2006 йили Хоразм Маъмун академияси Хива шаҳрида қайтадан ташкил этилди.

UZBEKISTAN WEATHER